Ўзбекистон республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов томонидан Фарғона вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси ўрганилмоқда





Ишчи гуруҳ вилоятнинг бир қатор шаҳар-туманларида бўлди. Давлат дастурлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган ҳар бир объектнинг лойиҳалари ўрганилиб, бюджет маблағларини иқтисод қилиш ҳамда қурилишни муддатида ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари Салом Исматович Олтиариқ тумани Азимобод МФЙда туман прокурори ташаббуси билан хомийлар маблағи ва хашар ёрдамида қуриб битказилган 26-мактабнинг янги биноси билан танишди.
Туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва педагог-устозлар билан худудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳамда ёшлар тарбияси хусусида суҳбатлашилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Риштонда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Oqtomir mahalla fuqarolar yig‘inida sayyor qabul o‘tkazildi


Rishton tumanida g‘alla o‘rim-yig‘im mavsumi boshlandi

Rishtonda pilla yetishtirish rejasi 100 foizdan ortiq bajarildi

Rishton tumanida “Dolzarb 90 kunlik” loyihasi boshlandi