Риштонда “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Жамиятда авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш, улуғ ёшли инсонлар ҳаёт тажрибасини ёшлар онгига сингдириш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, одоб-ахлоқ туйғуларини мустаҳкамлаш бугунги кунда муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда, Фарғона вилояти Риштон туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида навбатдаги “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбир туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мактабда узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирда нафақада бўлган ҳурматли ўқитувчилар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Учрашувда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Турсунхўжа Абдураҳмонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасидаги ютуқлар, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида фикр билдирдилар. Шунингдек, бундай учрашувлар ёш авлоднинг маънавий тарбиясида муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида кекса устозлар ўз фаолият йўлида тўплаган тажриба ва хотираларини ўртоқлашишди, ёшларга муваффақиятли инсон бўлиш учун илм, меҳнат ва фидойилик зарурлиги ҳақида насиҳатлар бердилар.
Самимий руҳда ўтган учрашув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар ёшлар қалбида миллий қадриятларимизга ҳурмат, ота-онага, устозга эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Oqtomir mahalla fuqarolar yig‘inida sayyor qabul o‘tkazildi


Rishton tumanida g‘alla o‘rim-yig‘im mavsumi boshlandi

Rishtonda pilla yetishtirish rejasi 100 foizdan ortiq bajarildi

Rishton tumanida “Dolzarb 90 kunlik” loyihasi boshlandi