Суд тизимида янги босқич: сунъий интеллект ва рақамли хизматлар фуқаролар учун адолат эшикларини очади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармонга мувофиқ, судлар фаолиятида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, интерактив хизматлар сифатини ошириш ҳамда суд тизимининг рақамлашувини янада кенгайтириш бўйича янги чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Бу ислоҳотлар суд тизимининг шаффофлиги, фуқароларнинг суд органлари билан алоқасига қулайлик яратиш ва одил судловга эришишни таъминлаш борасидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат — сунъий интеллект ёрдамида берилади. 2026 йил 1 январдан бошлаб, фуқаролар ва ҳуқуқ субъектлари учун «my.sud.uz» интерактив хизматлар порталининг янги модули ишга туширилади. Унда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу виртуал маслаҳатчи фуқароларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
Ҳуқуқий саволларга автоматик жавоб бериш – фойдаланувчи ўз муаммосини ёзма равишда ёки овозли тарзда киритади ва сунъий интеллект унга мавжуд қонунчилик асосида аниқ, мантиқий жавоб беради;
Ҳуқуқий мурожаатларни тузишда ёрдам бериш – фуқаролар ўз мурожаатларини тўғри ва юридик талабларга мувофиқ тарзда тайёрлаш имкониятига эга бўлади;
Суд маълумотларини автоматик тақдим этиш – суд иши ҳолати, мажлис санаси ва натижалари ҳақида автоматик равишда маълумот олиш мумкин бўлади.
Суд маълумотлари — ягона интерактив хизматлари портали орқали очиқ ва тезкор тарзда олиш имконияти яратилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишлар юзасидан дастлабки суд маълумотлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фуқароларга тақдим этилади.
Бу янгиликнинг афзалликлари шундаки, суд ишлари бўйича маълумотларни қидириш вақти қисқаради;
Давлат хизматлари портали орқали судлар билан алоқа яхшиланади;
Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги янада ошади.
Мазкур чора фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва суддаги иштироклари борасида хабардорлигини оширади, судга бўлган ишончни мустаҳкамлайди ва ортиқча қоғозбозликларни бартараф этади.
2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги «Шахсий кабинет» платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш.
Шунингдек, фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида, 5 та янги интерактив хизматлар йўлга қўйилади ва янгиланган “Шахсий кабинет” платформаси фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версияси ишлаб чиқилади.
Фармонга кўра, 2026 йил якунига қадар суд ахборот тизимлари орқали камида 5 та янги интерактив хизмат жорий этилади. Бу хизматлар фуқароларга одил судловга осон ва қулай тарзда етишиш имконини яратади. Хусусан:
Суд жараёнида иштирок этиш учун электрон рўйхатдан ўтиш;
Суд ҳужжатларини онлайн тарзда олиш;
Электрон далиллар тақдим этиш;
Суд мажлисларининг жадвали ва онлайн иштироки;
Мурожаат ва шикоятларни кузатиш имкони яратилади.
Шунингдек, суд ахборот тизимидаги «Шахсий кабинет» платформаси тубдан янгиланиб, унинг янги версияси фойдаланувчи учун янада тушунарли интерфейс, кенг функционал имкониятлар ва мобил қурилмаларга мослашуви билан фарқ қилади.
Янги технология – янги адолат дарвозасини очиб беради десак муболаға бўлмайди.
Чунки, юқорида қайд этилган ислоҳотлар Ўзбекистон суд тизимида шаффофлик, замонавийлик ва фуқаролар учун яқинлашган хизматлар концепциясининг амалий кўринишидир. Сунъий интеллект ва рақамли платформаларнинг жорий этилиши эса нафақат суд ишини енгиллаштиради, балки фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
Суд — адолат манбаи. Шу боис, унга етишиш имкониятларининг кенгайиши — ҳуқуқий давлат сари ташланаётган муҳим қадамдир. Ўзбекистонда ушбу мақсадга эришиш йўлида рақамлаштириш технологиялари энди марказий ўринни эгалламоқда.
Ш. Ахунбаев,
Фуқаролик ишлари бўйича
Риштон туманлараро судининг раиси.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Rishtonlik o‘qituvchilarning Ozarbayjonga xizmat safari

Davlat mulki ob’ektlarini ijaraga olish tartibi






