ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-МУРУВВАТ БАЙРАМИ

×

 2023-03-30 06:39:03    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон – нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.
Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Риштон тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.
Хусусан бугун "Шинам"  тўйхонасида 4-сектор ҳудудидаги "Зарариқ”, “Хўжа Илғор” ҳамда “Минор” маҳалласида яшовчи 300 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, “Темир дафтари”даги фуқаролар учун туман ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуроний отахону онахонлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.  
Ифторлик тадбирида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари қатнашдилар.
Бу каби ифторликлар тамандаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб