ЯНГИ ЧОРВА БОЗОРИ ҚУРИЛМОҚДА

 2022-09-27 08:15:59    267

PDF юклаш
Чоп этиш


Олимжон Хайдаров телеграм каналида эълон қилинган "Молбозорига қўшни яшаётган Фарғоналик(Риштон)лар" номли мурожаат юзасидан Риштон ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мақолада қайд этилганидек, "Риштон чорва" бозори Авазбой қишлоғида эмас, аксинча М. Топволдиев маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда 10 та кўп қаватли уй жойлар ҳамда "Русўзбектекс" қўшма корхонасига қарашли фабрика қурилиши режалаштирилган. Айни дамда кўп қаватли уй жойларнинг 5 таси фойдаланишга топширилишга тайёр, қолганида қурилиш ишлари давом этмоқда. 
Чиндан ҳам бу ерга уйлар қурилишидан аввал ҳудудда чорва бозори бўлган, уйлар қурилишни бошлагач, уйлар битса, туман ҳокимлиги ушбу бозорини бошқа жойга кўчириб беришга ваъда берган. 
Бундан бир неча ой олдин туман ҳокимлиги чорва бозорини бошқа ҳудудга кўчириш бўйича амалий ишларни бошлаб юборган. Айни дамда "Тўраобод" МФЙ ҳудудида кўчирилиши режалаштирилаётган янги чорва бозорида қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.  
Қурилиш ишлари якуниг етгач, чорва бозори аҳоли учун қулай бўлган шароитда фаолият юритади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб