Замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

×

 2021-09-15 13:28:41    837

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани Искандар ота қишлоғи Янгиавлод МФЙда жойлашган 61-сонли ДМТТда енгил типдаги 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Д. Раҳимов, мактабгача таълим бўлими мудири М. Дадажонова, МФЙ раиси М. Деҳқонов ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги муассасалар ташкил этиш ва болалар қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар келтираётгани таъкидлашди.

Янги муассасада таълим-тарбия жараёнига замонавий технологияларни татбиқ этиш, бешта муҳим ташаббус доирасида болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Қайд этиш лозим, Янгиавлод МФЙ ҳудудида жами 124 нафар 3-7 ёшли қамралмаган болалар мавжуд бўлиб улардан 90 нафари мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.

 



<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб