Оммавий ахборот воситалари вакиллари Риштон туманидаги кулолчилик кластери билан танишишди
2022-02-17 15:35:08 531
Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш мақсадида Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.
Пресс-тур доирасида журналистлар уста-кулол Шокиржон Аҳмаджоновнинг янги ташкил этилган кулолчилик кластери фаолияти билан танишишди. 5 млрд. сўм қийматидаги ушбу лойиҳа 2021 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган бўлиб, 30 та доимий иш ўринлари яратилган ва 3 минг нафар аҳолини касаначилик билан бандлиги таъминланмоқда.
Шокиржон Аҳмаджонов ҳар бир ишчи бугунги кунда 2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача ойлик маош олаётганлиги, шунингдек, жорий йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрига маҳсулотларни экспорт қилиш учун 5 млн. долларлик шартнома имзоланганлиги ҳақида маълумот берди.
Умуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам журналистларда катта қизиқиш уйғотди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi