НАВБАҲОР МФЙДА ДАВРА СУҲБАТИ
2021-09-14 21:05:18 510
Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорликда, 2021 йил 14 сентябрь куни тумандаги Навбаҳор МФЙ худудида жойлашган ва 24 –умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида маънавий тарғибот давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маҳалла фаолларива педагог ходимлар иштирок этдилар. Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси рахбари Д.Додобоева сўз олиб ўтган йиллар давомида мустақиллик биз учун энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барчанинг қалбида мустаҳкам ўрин эгаллаганини таъкидлади.1 сентябрь –мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган кундир. Халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий санада энг азиз байрам катта шоду хуррамлик билан нишонлади.Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича беқиёс имкониятларни очиб брганлигини такидлади. Тадбир сўнгида суҳбат иштирокчилари томонидан Мустақиллик шукронаси сифатида ўзларининг шукроналик дил изҳорларини билдиришди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi