НАВБАҲОР МФЙДА ДАВРА СУҲБАТИ

×

 2021-09-14 21:05:18    433

PDF yuklash
Chop etish



Республика Маънавият ва маърифат маркази  Риштон туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорликда,  2021 йил 14 сентябрь куни  тумандаги Навбаҳор МФЙ  худудида жойлашган ва  24 –умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида маънавий тарғибот давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда  маҳалла фаолларива педагог ходимлар иштирок этдилар. Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси рахбари Д.Додобоева сўз олиб  ўтган йиллар давомида мустақиллик биз учун энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барчанинг қалбида мустаҳкам ўрин эгаллаганини таъкидлади.1 сентябрь –мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган кундир. Халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий санада энг азиз байрам катта шоду хуррамлик билан нишонлади.Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича беқиёс имкониятларни очиб брганлигини такидлади. Тадбир сўнгида суҳбат иштирокчилари томонидан Мустақиллик шукронаси сифатида ўзларининг шукроналик дил изҳорларини билдиришди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab