БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2021-08-24 16:41:09 752
Бугун Риштон туманида истиқомат қилаётган минглаб фуқароларнинг диллари обод бўлди. Чунки Президентимизнинг ҳар бир фуқарога бераётган эътибори фуқароларимизнинг дилларига қувонч ила кирмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида Риштон туманидаги “Темир дафтар”га киритилган 350 та оиланинг 18 ёшгача бўлган 666 нафар фарзандларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами, 333 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Бу каби кўрсатилаётган ёрдамлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қувонч бағишлади. Улар берилган бир марталик моддий ёрдам пулларини фарзандларининг мактаб кийими ва ўқув-қуроллари сотиб олишга катта ёрдам бўлишини таъкидлашди.4 та сектор раҳбарлари иштирокида ушбу пуллар вакиллар орқали "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи фуқароларга тақдим этилмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi