БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

×

 2021-08-24 16:41:09    655

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманида истиқомат қилаётган минглаб фуқароларнинг диллари обод бўлди. Чунки Президентимизнинг ҳар бир фуқарога бераётган эътибори фуқароларимизнинг дилларига қувонч ила кирмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича харажатларини қоплаш  мақсадида Риштон туманидаги “Темир дафтар”га киритилган 350 та оиланинг 18 ёшгача бўлган 666 нафар фарзандларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами,  333 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Бу каби кўрсатилаётган ёрдамлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қувонч бағишлади. Улар берилган бир марталик моддий ёрдам пулларини фарзандларининг мактаб кийими ва ўқув-қуроллари сотиб олишга катта ёрдам бўлишини таъкидлашди.4 та сектор раҳбарлари иштирокида ушбу пуллар вакиллар орқали "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи фуқароларга тақдим этилмоқда. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab