БОЛАЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
2021-08-21 06:09:17 603
“Хуррамобод” МФЙ Риштон туманининг олис ҳудудларидан бири. Бу ерда ўзбек, тожик, қирғиз миллати вакиллари аҳил-иноқликда, тотувликда яшаб келмоқда. Айниқса, бу ерда таълим олаётган ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлардан кўнгил тўлмасдан қолмайди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан хуррамободлик 30 нафар мактаб ўқувчиларига 17 турдаги янги ўқув қуроллари жамланмаси, ўқув сумкалари тантанали топширилди. Тадбирда сўзга чиққан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон тумани кенгаши раиси Эркинжон Абдуллаев келажагимиз эртаси бўлган ёшларни ва уларнинг ота-оналарини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, баркамол авлод тақдири йўлида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларга тўхталиб ўтди. — Касаба уюшмаларининг бу совғаси мени чексиз қувонтирди, — дейди Назокат Жумаева. — Фарзандим кўрсатилган эътиборни мактабда аъло ўқиши билан оқлайди. Жавоҳир Остонақулов янги ўқув йилидан 4-синфга боради. Касаба уюшмалари томонидан туҳфа қилинган мактаб ўқув қуроллари уни ҳам севинтириб юборди. — Совға менга жуда ёқди, — дейди Ж.Остонақулов. — Мактаб ўқув қуролларимни эҳтиёт қилиб, фақат беш баҳога ўқийман. Шунингдек, тадбирда келажак авлодни комил инсон этиб тарбиялашдаги самарали меҳнатлари учун таълим жонкуярларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Тантанали тадбирда янгираган кўй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчага манзур бўлди.
Жамшид Эргашев“Ишонч” газетаси мухбири
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi