БОЛАЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

×

 2021-08-21 06:09:17    516

PDF yuklash
Chop etish


“Хуррамобод” МФЙ Риштон туманининг олис ҳудудларидан бири. Бу ерда ўзбек, тожик, қирғиз миллати вакиллари аҳил-иноқликда, тотувликда яшаб келмоқда. Айниқса, бу ерда таълим олаётган ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлардан кўнгил тўлмасдан қолмайди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан хуррамободлик 30 нафар мактаб ўқувчиларига 17 турдаги янги ўқув қуроллари жамланмаси, ўқув сумкалари тантанали топширилди. Тадбирда сўзга чиққан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон тумани кенгаши раиси Эркинжон Абдуллаев келажагимиз эртаси бўлган ёшларни ва уларнинг ота-оналарини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, баркамол авлод тақдири йўлида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларга тўхталиб ўтди. — Касаба уюшмаларининг бу совғаси мени чексиз қувонтирди, — дейди Назокат Жумаева. — Фарзандим кўрсатилган эътиборни мактабда аъло ўқиши билан оқлайди.  Жавоҳир Остонақулов янги ўқув йилидан 4-синфга боради. Касаба уюшмалари томонидан туҳфа қилинган мактаб ўқув қуроллари уни ҳам севинтириб юборди. — Совға менга жуда ёқди, — дейди Ж.Остонақулов. — Мактаб ўқув қуролларимни эҳтиёт қилиб, фақат беш баҳога ўқийман.  Шунингдек, тадбирда келажак авлодни комил инсон этиб тарбиялашдаги самарали меҳнатлари учун таълим жонкуярларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.  Тантанали тадбирда янгираган кўй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчага манзур бўлди.
Жамшид Эргашев“Ишонч” газетаси мухбири


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab