МУНОСАБАТ
2021-06-02 16:05:05 682
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғона вилояти Риштон тумани Бўжай қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизга GPON технологияси асосида тезкор интернет ўрнатиб беришларини сўраб мурожаат қилиб келамиз. Аммо “Ўзтелеком” бу ишни ортга суриб келяпти. Наҳотки, интернет ўрнатиш шунчалик қийин бўлса? Ахир, ахборот-технологиялар даврида интернет сув билан ҳаводек зарур-ку! Ушбу масалада амалий ёрдам сўраймиз” деб номланган мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан туман телекоммуникация боғланмаси шуни маълум қиладики, шу йилнинг 7 май куни Бужай қишлоғи Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро И. Рузиматовга мурожаати юзасидан жавоб хати юборилган. Унда Бўстон, Бужай, Янги Бужай, Вохим МФЙлар ҳудудалари GPON технологияси 2022 йилнинг 2-чорагида амалга ошириш режалаштирилгани маълум қилинган. Ушбу жавоб хати қўшимча қилинмоқда. (Энг қизиғи, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатдаги суратда ҳам ушбу жавоб хати илова қилинган ва саналар аниқ равшан кўриниб, турибди).
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi