МУНОСАБАТ

×

 2021-06-02 16:05:05    577

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғона вилояти Риштон тумани Бўжай қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизга GPON технологияси асосида тезкор интернет ўрнатиб беришларини сўраб мурожаат қилиб келамиз. Аммо “Ўзтелеком” бу ишни ортга суриб келяпти. Наҳотки, интернет ўрнатиш шунчалик қийин бўлса? Ахир, ахборот-технологиялар даврида интернет сув билан ҳаводек зарур-ку! Ушбу масалада амалий ёрдам сўраймиз” деб номланган мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан туман телекоммуникация боғланмаси шуни маълум қиладики, шу йилнинг 7 май куни Бужай қишлоғи Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро И. Рузиматовга мурожаати юзасидан жавоб хати юборилган. Унда Бўстон, Бужай, Янги Бужай, Вохим МФЙлар ҳудудалари GPON технологияси 2022 йилнинг 2-чорагида амалга ошириш режалаштирилгани маълум қилинган. Ушбу жавоб хати қўшимча қилинмоқда. (Энг қизиғи, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатдаги суратда ҳам ушбу жавоб хати илова қилинган ва саналар аниқ равшан кўриниб, турибди).


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab