БЕМОР ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2021-05-21 16:43:32 895
Инсон ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Зеро, ҳаёт Аллоҳ таолонинг ташаббуси билан турли туман синовларига тўла имтиҳон давридир. Баъзи бандаларни дард билан, яна баъзиларни моддий қийинчилик билан, яна бировни эса бошқа хил мусибат билан синайди. Қайси банда шу берилган синовга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолонинг имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади.
Синовга учраган кишининг ҳолидан хабар олиб, унинг дардига ҳеч бўлмаганда ширин сўз билан малҳам бўлувчи яқинларининг борлигини ҳис қилишининг ўзиёқ устидаги дардни анча енгиллатади. Бу эса инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатликни янада зиёда этади.
Бугун “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Риштон тумани ҳокими С. Солиев тиббиёт бирлашмасида даволанаётган онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларни табриклаб гул ва совғалар билан тақдирлади. Туман ҳокимнинг ўзи беморлар ҳолидан хабар олиш учун шифохонага келгани онахонларни беҳад қувонтирди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi