БЕМОР ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2021-05-21 16:43:32    767

PDF yuklash
Chop etish


Инсон ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Зеро, ҳаёт Аллоҳ таолонинг ташаббуси билан  турли туман синовларига тўла имтиҳон давридир. Баъзи бандаларни дард билан, яна баъзиларни моддий қийинчилик билан, яна бировни эса бошқа хил мусибат билан синайди. Қайси банда шу берилган синовга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолонинг имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади.

Синовга учраган кишининг ҳолидан хабар олиб, унинг дардига ҳеч бўлмаганда ширин сўз билан малҳам бўлувчи яқинларининг борлигини ҳис қилишининг ўзиёқ устидаги дардни анча енгиллатади. Бу эса инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатликни янада зиёда этади.

Бугун “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Риштон тумани ҳокими С. Солиев тиббиёт бирлашмасида даволанаётган онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларни табриклаб гул ва совғалар билан тақдирлади. Туман ҳокимнинг ўзи беморлар ҳолидан хабар олиш учун шифохонага келгани онахонларни беҳад қувонтирди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab