58-умумий ўрта таълим мактабида
2021-05-08 16:22:42 960
Фашизм устидан козонилган ғалабага бу йил 76 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Шу муносабат билан Риштон туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабида "Хотира хамиша муқаддас" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбир давомида ушбу санага бағишланган шеърлар, куй-қўшиқлар, айниқса уруш майдонидаги воқеа холатларини акс эттирган сахна кўринишлари барчага манзур бўлди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш, мехр-оқибат руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi