58-умумий ўрта таълим мактабида

×

 2021-05-08 16:22:42    763

PDF yuklash
Chop etish


Фашизм устидан козонилган ғалабага бу йил 76 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Шу муносабат билан Риштон туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабида "Хотира хамиша муқаддас"  мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбир давомида ушбу санага  бағишланган шеърлар, куй-қўшиқлар, айниқса  уруш майдонидаги воқеа холатларини  акс эттирган сахна кўринишлари барчага манзур бўлди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш, мехр-оқибат руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab