Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 6 май (инфографика)
2020-05-06 06:00:35 1134
Бугун, 6 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 53-куни.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 май соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарга етди: шифо топганлар — 1501 нафар, вафот этганлар — 10 нафар.
5 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 18 кишида аниқланди.
5 май куни Ўзбекистонда 26 апрелдан бери (7 нафар) коронавирусни юқтириш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди.
Солиштириш учун:
- 27 апрель —26 нафар;
- 28 апрель — 35 нафар;
- 29 апрель — 63 нафар;
- 30 апрель — 37 нафар;
- 1 май — 47 нафар;
- 2 май — 37 нафар;
- 3 май — 31 нафар;
- 4 май — 40 нафар.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 3,7 млн.нафардан ошди, шифо топганлар — 1.235.503, вафот этганлар — 257.034 нафар.
Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган беморларнинг учдан бир қисмисоғайиб кетди.
Буюк Британия коронавирус қурбонлари сони бўйича Италия (29.315)ни ортда қолдириб, Европада биринчи ўринга кўтарилди — 29.427 нафар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi