Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 6 май (инфографика)

 2020-05-06 06:00:35    987

PDF yuklash
Chop etish



Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 6 май (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 6 май — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 53-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 май соат 23:00 да берган маълумотга кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарга етди: шифо топганлар — 1501 нафар, вафот этганлар — 10 нафар.

5 май санасида Ўзбекистонда коронавирус 18 кишида аниқланди.

5 май куни Ўзбекистонда 26 апрелдан бери (7 нафар) коронавирусни юқтириш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди.

Солиштириш учун:

  • 27 апрель —26 нафар;
  • 28 апрель — 35 нафар;
  • 29 апрель — 63 нафар;
  • 30 апрель — 37 нафар;
  • 1 май — 47 нафар;
  • 2 май — 37 нафар;
  • 3 май — 31 нафар;
  • 4 май — 40 нафар.

«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 3,7 млн.нафардан ошди, шифо топганлар — 1.235.503, вафот этганлар — 257.034 нафар.

Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган беморларнинг учдан бир қисмисоғайиб кетди.

Буюк Британия коронавирус қурбонлари сони бўйича Италия (29.315)ни ортда қолдириб, Европада биринчи ўринга кўтарилди — 29.427 нафар.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab