«Вирус кимлардан ёки қайси касб эгаларидан юқмоқда?» – Бош прокуратура вакили аниқлик киритди
2020-04-15 19:33:19 853
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Содиқжон Бердиалиев АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этгани хабари берилганди.
Мулозим мавжуд ҳолат ва амалга оиширилаётган ишлар хусусида ахборот берар экан, тез-тез янграётган «вирус инфекцияси кимлардан ёки қайси касб эгаларидан юқмоқда?» мазмунидаги саволга тўхталиб ўтди.
С.Бердиалиевга кўра, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда касаллик юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар қуйидагилардир;
1-хавфли гуруҳ - бозорларда ва савдо дўконларида савдо қилаётган сотувчилар;
2-хавфли гуруҳ - уй шароитида ва бошқа жойларда карантинда сақланиб турган фуқаролар;
3-хавфли гуруҳ - хизмат зарурияти туфайли кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлаётган шахслардир.
Шу сабабли ҳар бир фуқаро барча жойда ўзини жуда эҳтиёт қилиши лозим. Бир нарсани аниқ билиш керакки, ҳозирги кунда ҳеч кимга, жумладан, менга ҳам ва Сизга ҳам касаллик юқмай қолишига кафолат йўқ. Бунинг бирдан бир йўли врачлар тавсиясига амал қилиш, уйда қолиш ва мулоқатларни кескин чеклашдир.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi