«Вирус кимлардан ёки қайси касб эгаларидан юқмоқда?» – Бош прокуратура вакили аниқлик киритди

 2020-04-15 19:33:19    767

PDF yuklash
Chop etish



«Вирус кимлардан ёки қайси касб эгаларидан юқмоқда?» – Бош прокуратура вакили аниқлик киритди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Содиқжон Бердиалиев АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этгани хабари берилганди.

Мулозим мавжуд ҳолат ва амалга оиширилаётган ишлар хусусида ахборот берар экан, тез-тез янграётган  «вирус инфекцияси  кимлардан ёки қайси касб эгаларидан юқмоқда?» мазмунидаги саволга тўхталиб ўтди.

С.Бердиалиевга кўра, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда касаллик юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар қуйидагилардир;

1-хавфли гуруҳ - бозорларда ва савдо дўконларида савдо қилаётган сотувчилар;

2-хавфли гуруҳ - уй шароитида ва бошқа жойларда карантинда сақланиб турган фуқаролар;

3-хавфли гуруҳ - хизмат зарурияти туфайли кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлаётган шахслардир

Шу сабабли ҳар бир фуқаро барча жойда ўзини жуда эҳтиёт қилиши лозим. Бир нарсани аниқ билиш керакки, ҳозирги кунда ҳеч кимга, жумладан, менга ҳам ва Сизга ҳам касаллик юқмай қолишига кафолат йўқ.  Бунинг бирдан бир йўли врачлар тавсиясига амал қилишуйда қолиш ва мулоқатларни кескин чеклашдир.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab