“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ СОҲИБИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2020-03-09 14:02:11    825

PDF yuklash
Chop etish


“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ СОҲИБИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

Риштон туманида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда. Бугун туманимизда яна бир тарихий воқеа бўлди. Хабарингиз бор, кеча Риштонлик тадбиркор “Израил Израбу” корхонаси раҳбари Израбу Усмонова Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди. Ушбу қувончли хабар барча тумандошимизни қувонтиргани турган гап.

Бугун туманимизда қўшалоқ байрам ҳукмронлик қилди, десак муболаға бўлмайди. Туман ҳокими Суфҳонжон Солиев бошчилигида Дўстлик” ордени соҳиби Израбу Усмонова тантанали равишда кутиб олинди.

Эрта тонгдан “Марказ” МФЙда ҳақиқий байрам ҳумкронлик қилди. Маҳалла аҳли, туманимиз фаоллари Израбу опани кутиб олиш ва қутлаш учун тўпланишди.

Кутиб олиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Унда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари, “Марказ” МФЙ фаоллари иштирок этишди.

Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги байрам Израбу Усмонова учун ҳаётидаги энг унутилмас онларни тақдим этди. Израбу опа Дўстлик” орденидан ташқари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab