“Шерзодхон Қудратхўжаевга етказинг! Қорақалпоғистонга 1000 туп тут кўчати юбораман”

×

 2020-02-16 07:51:57    796

PDF yuklash
Chop etish


- Бир неча ой аввал халқаро пресс-клубда Шерзодхон Қудратхўжаевнинг орол минтақасидаги вазият ва у ерда саксовул экиш ишлари ҳақидаги фикрларини кузатдим. Мунозара давомида у мамлакатимизда Қорақалпоғистон учун саховатпеша инсонларимиз борми мазмунидаги ташаббус қилди, - дейди меҳнат фахрийси Ж.Солиев. - Рости обдон ўйлаб қолдим. Боболаримиз эккан мевали кўчатлардан оталаримиз фойдаланишди. Оталаримиз ўтқазган нав-ниҳоллардан биз баҳра оляпмиз. Биз қачон экамиз, биз қачон болаларимиз учун сил-силани давом эттирамиз?! Шу саволлар гирдобида Қорақалпоғистон учун ўзим етиштираётган иссиққа ва табиатнинг турли шароитларига чидамли тут кўчатларини хайрия қилишни ният қилдим. Тўғриси,мана шундай ташаббусларнинг боши ва асосчиси бўлиш ниятим бор. Савобидан умидворман. Фақат қай тартибда, Қорақалпоғистоннинг қаерига ким орқали юборишга ҳайрон бўлиб турибман.

Жанобиддин ота Солиев Риштон тумани Оқ томир қишлоғининг Боғистон кўчаси, 111-уйда истиқомат қилади. Узоқ йиллар жамоа хўжалигида оддийгина ҳайдовчи бўлиб ишлади. 6 фарзандни мана шу касб ортидан вояга етказди, ўғилларни уйли жойли қилди, қизларни ўз “эгалари”га топширди. Ҳозирда 21 набиранинг меҳрибон бобоси. Айни кунларда Жанобиддин ота кафтдек томорқасида гилоснинг 4 хил, чўл ҳудудларига мослашган ноёб чилон жийда кўчатларининг 2 хил, ўрик кўчатларининг 10 га яқин навларини парваришламоқда. Отанинг таъкидлашича,суронли йилларда, очарчилик дамларида кўпчиликнинг жонига тут меваси бакор келган. Шунинг учун ҳам у айнан тут кўчатларини бошқача қадрлайди.


Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи”



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab