“АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР” НОМЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-03-06 15:15:25    452

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди.Бугун туманимиздаги «Шинам» тўйхонасида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туманимиздаги фаол хотин-қизлар иштирок этишди. Тадбир давомида туман ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ва туман ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирнинг бадиий қисми барчага байрамона кайфият улашди. Элимиз суйган санъат усталари, туман маданият бўлимининг таниқли хонандалар ижросида янграган қўшиқлар армуғони гўзаллик ва нафосат соҳибалари учун чинакам туҳфа бўлди. Иқтидорли ёшлар муқаддас аёл, мўътабар она, обод Ватан ва истиқлолимизни мадҳ этувчи тароналари, гўзал ашъорлари билан даврага файз бағишлади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab