"Хавфсиз оилавий меҳмон уйлари”

×

 2022-09-10 06:10:17    263

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманининг туризм салоҳияти йилдан-йилга ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу борада туманимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уй меҳмонхоналари қурилмоқда ва туманга келаётган сайёҳлар учун бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Бундан ташқари туманда туризм соҳасини ривожлантиришга доир турли семинарлар ўтказилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "ГИЗ" халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Меҳмонхоналар уюшмаси, Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Риштон туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда Риштон туманида “Хавфсиз оилавий меҳмон уйлари” семинар-тренинги бўлиб ўтди.Семинар-тренингни асосий мақсади оилавий меҳмон уйлари эгаларига фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усуллари ўргатилди.Семинар-тренинг қатнашчиларига Халқаро хавфсиз меҳмон уйи СЕРТИФИКАТИ топширилди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab