ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

×

 2022-01-27 14:44:28    358

PDF yuklash
Chop etish


      Риштон тумани ҳокими С. Солиев бугун навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

      Қабулда 50 нафар фуқаролар иштирок этиб, шулардан 15 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди. 20 та масалага ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab