Аҳоли мурожаатлари туман ҳокими томонидан жойида ўрганиб чиқилмоқда
2022-01-21 14:36:44 368
Аҳоли ҳаётининг ичига кириб бориш, фуқароларнинг яшаш шароити, турмуш тарзини изчил ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, мурожаатларини чуқур таҳлилий асосда ўрганиб, масалани жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш мумкинлигини кейинги беш йилликда муҳтарам юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган оқилона ислоҳатлар натижаларидан эканлигигининг шоҳиди бўлаяпмиз. "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак", деган тамойил асосида ташкил этилаётган муҳим чора-тадбирлар қисқа фурсат ичида ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Бугун ваколатли идораларга ўз муаммоларини, ўзини қийнаётган ва ечимини кутаётган масалаларини баён этиб, мурожаат билан чиққан ҳар битта фуқаронинг аризаси эътиборда. Қилинган ҳеч бир мурожаат қоғозда бесамар қолиб кетмайди.
Туман ҳокими С.Солиев мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, ўрганишларни юзма-юз олиб борганлиги ҳам фикримизнинг исботидир.
Маҳаллабай ишлаш тизими доирасида туман ҳокими ҳар куни тумандаги маҳаллаларда бўлиб, у ердаги фуқаролар билан суҳбатлашмоқда. Уларнинг мурожаатларини ўрганмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi