МИСКИН МФЙ ЗАМОНАВИЙ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2021-10-30 14:31:15    580

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Риштон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ПҚ-4602-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, туманда бино иншоати эскириб яроқсиз холга келиб қолган Маҳалла фуқаролар йиғинларининг биносини, давлат хусусий шерикчилиги ва ҳомийлик ҳамда ҳашар йўли билан қуриш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун Мискин МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.  Мазкур иншоот маҳалла фуқаролар томонидан ҳашар йўли билан қуриб битказилди.

Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов  ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Риштон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини бугунги шодиёна билан қутлаган ҳолда бугунги кунда ушбу маҳаллага берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ушбу бинони қуришда ташаббус кўрсатган барча маҳалла аҳлига миннатдорчилик билдирди.

- Мискинликлар бошқаларга ўрнак бўлишди. Қисқа фурсат ичида мана шундай замонавий бинонинг фойдаланишга топширилиши маҳалла фуқароларининг иноқ эканлигидан далолат беради. Бу барча маҳаллалар учун намуна бўлиши керак, деди туман ҳокими.

Шундан сўнг бинонинг очишга ушбу маҳалладаги ёши улуғ инсонлар таклиф этилган ҳолда биргаликда ленталар қирқилиб бинонинг хоналари ва яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Бино иншоати замонавий стол-стул шкаф ва компьютерлар билан таъминланиб маҳаллада фаолият олиб борувчи ходимларга барча қулайликлар яратиб берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab