Янги Ўзбекистон: Фиқх илми соҳиби мероси эъзозда!

×

 2021-10-12 11:45:05    461

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)да Риштон туманида жойлашган Бурҳониддин ар-Рошидоний номидаги “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгохини реконструкция ва реставрация қилиш бўйича музокара бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Риштон тумани ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаххор Жўрабоев хамда TIKA раҳбарияти иштирок этишди.    Музокаралар давомида “Al Hidoya” асари муаллифи Бурхониддин ар-Рошидоний номидаги “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгохи ҳудудида янги ва замонавий бино-ишоотлар қурилиши ва унинг негизида “Фиқх” илмий-амалий маркази ташкил этиш, зиёрат туризмини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қурилиш ва архитектура хужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг қурилиш ишлари бошланишига келишиб олинди. Мазкур қурилиш ишларига тўлиқ чет эл инвестиция маблағлари сарфланиши режалаштирилган.    Риштон тумани ҳокимлиги томонидан илгари сурилган ушбу таклиф жорий йилнинг 1-4 сентябрь кунлари Туркия Республикаси Ғазначилик ва молия вазири Л. Элваннинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умрзақов билан биргаликда Бурҳониддин ар-Рошидоний мақбарасини реконструкция қилиш бўйича келишувга эришилган эди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab