Раҳмонзода Абдужаббор Азиз: «Ушбу болалар маскани икки халқ дўстлигининг катта бир намунаси бўлди”

×

 2021-09-26 07:36:29    562

PDF yuklash
Chop etish


24 сентябрь куни Риштон туманида Тожикистон ҳукумати қурган боғча очилди. Очилиш маросимида иштирок этган Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор Азиз мухбиримизга қуйидаларгиларни сўзлаб берди:

-Риштонда Тожикистон Президенти ташаббуси билан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган ушбу болалар масканини икки халқ дўстлигининг катта бир намунаси, дейиш мумкин. Бу билан Президентлар халқларимиз орасига катта бир дўстлик риштасини боғладилар.

Биз Риштон халқининг турмуш даражаси фаровонлашиб, ҳунармандчилиги ривожланганининг гувоҳи бўлдик. Чунки ҳунармандчилик ота-боболаримиздан бугунги авлодга мерос бўлиб қолган. Уларнинг анъаналари қанчалик сақланиб, давом эттирилаётганини кулоллар яратган санъат асарларида кўриш мумкин.

Маълумки, ўзбек ва тожик ҳалқларининг энг улуғ таомларидан бири бўлган ош-палов ЮНЕСКО рўйхатига киритилган, дунё эътироф этган. Ана шу ош-паловлар Риштон товоқлари, лаганларига ярашади.

Кулолнинг меҳнати Навоий, Жомий, Гулханий, Умар Хайём асарларида ҳам кенг ёритилган.

Халқларимизнинг турмуш тарзи тобора юксалиб бормоқда. Икки халқнинг биродарлиги бундан кейин ҳам янада ривожланиб боришига ишонаман.

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ ёзиб олди

“Риштон ҳақиқати” газетасидан олинди



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab