Ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда

 2021-08-20 18:14:38    503

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида “Аёллар дафтари”нинг биринчи тоифасидаги ишсиз бўлган хотин-қизларнинг 40 нафарига субсидия маблағлари ҳисобидан замонавий тикув тикув машиналари яна 60 нафарига пишириқ печлари топширилди. Бу орқали 100 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Туманимизда яшовчи бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб тикув машинасини харид қила олмаётган хотин-қизлар учун бу ҳақиқий байрамда яхши совға бўлди.

Тантанли маросимда Республика касаба уюшмаси томонидан “Аёллар дафтари” бўйича Фарғона вилоятига бириктирилган вакили Қ. Қирғизалиев, туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов, туман ҳокими маслаҳатчиси М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Туманда ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган хотин-қизлар туман ҳокимлиги томонидан  ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаб келинмоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab