Писта плантацияси...

 2021-08-03 16:08:07    653

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз иқлим шароитига мос, тоғ ва тоғолди ҳудудларда етиштириладиган писта меваси хуштаъмлиги билан алоҳида ажралиб туради. Олимлар фикрича, писта дарахти минг йилгача ҳосил беради.Маълумки, бизда мавжуд технологиялар асосида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Унинг бир тупидан 1,5-2 килограмм писта олиш мумкин.Риштон туманида ҳам писта етиштириш борасида кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилган. Кеча вилоят ҳокими ўринбосари А. Турсунов ва туман ҳокими С. Солиевлар тумандаги писта плантацияси билан танишишди. Айни дамда изланувчан ўқитувчи Қ. Қосимов томонидан писта ниҳоллари парвариш этилмоқда. Унинг плантациясида 200 гектарга мўжалланган кўчалар парваришланмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab