БАРАКАЛЛА, РИШТОНЛИК ФАХРИЙ ПОЛВОНЛАР

 2021-06-13 17:17:18    487

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 2-3 июнь кунлари Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги томонидан вилоятимизнинг Фарғона туманидаги Водил қишлоғида фахрийлар ўртасида белбоғли кураш бўйича анъанавий Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Йигирма бир йилдан буён мунтазам давом этиб келаётган ушбу чемпионатда Республиканинг барча вилоятларидан 14 та жамоа аъзолари иштирок этди.

Мазкур чемпионатда туманимиздан ҳам фахрий полвонлар ёши ва вазн тоифасига кўра қатнашиб, ўзларининг эпчил, чаққон ва кучли эканликларини амалда исботладилар. Жумладан, вилоят “Белбоғли кураш” федерацияси бош мураббийи, Халқаро тоифадаги ҳакам Абдуллажон Мамаюсупов фахрли 1-ўринни эгаллади. 

Кураги ерга тегмаган тажрибали спортчиларимиз - 31- ва 19- умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Биродар Маҳмудов, Бахтиёр Тоштемиров, шунингдек Улуғбек Маматовлар Наманган, Андижон, Навоий вилоятлари полвонлари билан бўлиб ўтган муросасиз беллашувда ёши ва вазн тоифасига кўра ғолибликни қўлга киритишиб, фахрли 2-ўрин соҳибига айланишди.

Ғолибларга вазирлик томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Зайлобиддин ЙИГИТАЛИЕВ.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab