МУЗЕЙ-УСТАХОНАГА ЭКСКУРСИЯ

 2021-05-25 20:30:14    630

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туман ХТБга қарашли 62-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бир гуруҳи 24 май куни Жалаер қишлоғидаги кулол-рассом, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Тоҳиржон Ҳайдаровнинг музей-устахонага ташриф буюришди.Мезей-устахонада ўқувчиларни кулол-рассом Т. Ҳайдаров кутиб олиб, республикамизда ягона ҳисобланмиш ушбу музейнинг  яратилиши,  Риштон кулоллари, мезейга қўйилган кулолчилик буюмлари ҳақида сўзлади. Ўқувчилар музейдаги ранго-ранг кулолчилик асарлари билан танишар эканлар, кулол-рассомга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва жавоблар олишди.–Музей-устахона бир неча бўлимдан иборат экан, – дейди 9-синф ўқувчиси Ф. Ҳизралиева. – Менда айниқса тарихимиз, буюк боболаримиз шажараларини ўзида акс эттирган буюмлар – чархилар катта қизиқиш уйғотди. Музей-устахонага экскурсия вақтида ўқувчиларга маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. Эргашева, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳамроҳлик қилди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab