Риштонда "Оналарга эҳтиром" фестивали бўлиб ўтди

×

 2021-05-21 05:42:02    550

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туманидаги истироҳат боғидаги «Гномик» кафесида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Туман секторлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирга 71 та маҳалла фуқаролар йиғинидан келган онахонлар таклиф этилди. Улар учун махсус автомашиналар ҳозирланиб, истироҳат боғида карнай-сурнай садолари остида кутиб олиндилар.
Онахонлар юртга тинчлик, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуога қўл очдилар.Фестиваль доирасида 24 та номинациялар бўйича ўтказилган кўрик-танловларда ғолиб бўлган онахонларга қимматбаҳо совғалар ва гулдасталар топширилди.Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab