Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради!

 2021-02-06 08:29:48    713

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли фуқаролар!
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради!Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳқамаси ҳузуридаги Гидрометеорология: хизмати марказининг 2021 йил 5 февраль куни тақдим этган 380-01/50-сонли ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари Каспий денгизи орқали Кавказ худудида хосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келади, 6-7 февраль кунлари республика буйича шамол тезлиги 15-20 м/с  (54-72 км/соат)гача эсиб, айрим жойларда шамол тезлиги 22-28 м/с  (80-101 км/соат)гача кучайиши мумкин, 8 февраль кунлари республика ҳудудида ёмгир ёғиб, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда кучли шамол бўлади, баланд тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин, Республика худудида ўртача ҳаво ҳарорати кечаси 3-8°С ва кундузи 10-15°С илиқ бўлиши кутилмоқда. Кутилаётган кучли шамол ва нам ҳаво ҳарорати чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлар, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.
Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг Ёнғин ва табиий офатлар содир бўлганда 101 ҳамда 1050 қисқа рақамларига мурожаат қилинг

ФВБ Матбуот хизмати


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab