НЕГА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ?

 2021-01-31 18:23:00    614

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Чек-жалаер МФЙдан ёзмоқдамиз. “Ғалла пайкали” фермер хўжалигида жойлашган давлат ер харитасининг 370 контурида жойлашган 0,10 гектарлик ер майдони МФЙ раиси томонидан сотиб юборилди. Ушбу ҳолат қонунийми?” деб эълон қилинган мурожаат юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ушбу мурожаат ўрганилди ва қуйидагича муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Риштон тумани С. Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “Пахта пайкали” номли фермер хўжалиги раҳбари А.Жиянбоев 2018 йилда Риштон туман ҳокимига ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги хисобидаги №370-контурда жойлашган 0,10 гектар ер майдонини фермер хўжалиги қошида “иссиқхона” қурилишига рухсат беришни сўраб ариза ёзган.

Туман ҳокимлиги ҳузурида 12 кишидан иборат тузилган ер муносабатларини тартибга солиш доимий комиссиясининг 2018 йилдаги далолатномаси хулосасига кўра мазкур фермер хўжалиги хисобида янги иш ўринларини яратиш мақсадида фермер хўжалигида мева сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун № 370 контурда жойлашган 0,10 гектар ер майдонини фермер хўжалиги қошида иссиқхона қурилишига рухсат бериш лозим деб топилган.

          Шундан сўнг Риштон туман ҳокимининг 12.03. 2018 йилда С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “Пахта пайкали” номли фермер хўжалигига ички қурилишлар учун “Иссиқхона” қурилишига рухсат бериш тўғрисида № 683 сонли қарори қабул қилинган. Қарорга кўра туман ҳокимлигида тузилган ер муносабатларини тартибга солиш доимий харакатдаги комиссиясининг 2018 йил 13 феврал кунги С.Ражабов ММТП ҳудудидаги “Пахта пайкали” фермер хўжалиги хисобидаги №370-контурда жойлашган 0,10 гектар ер майдонини фермер хўжалиги қошида “иссиқхона” қурилишига рухсат бериш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқланган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,10 моддалари, “Ер кодекси”га асосан ҳамда Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “Пахта пайкали” номли фермер хўжалиги раҳбари А.Жиянбоевни туман ҳокимлигидан рўйхатдан ўтган аризаси ҳамда тақдим этилган хужжатлари билан танишиб чиқиб, қурилиш рухсат бериладиган ер майдонидан белгиланган мақсадда фойдаланиш фермер хўжалиги раҳбари зиммасига юклатилган. Шунингдек, туман бош архитектори Ф.Раҳмоновга лойиха хужжатларини тайёрлаб бериш вазифаси топширилган.

Шундан сўнг Фарғона вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Риштон туман филиали томонидан “Пахта пайкали” номли фермер хўжалигига бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисида ҒА0156866 сонли гувоҳнома берилган. Мазкур гувоҳнома “Пахта пайкали” номли фермер хўжалиги  жойлашган, мулк ҳуқуқи билан илова қилинган рўйхатга мувофиқ 15:09:04:01:05:0082 кадастр рақами берилган. Риштон тумани Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар реестрига 04/01-252-282 сон билан киритилган бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар унга тегишли. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ҒА0088674. 

Ҳозирги кунда келгусида иссиқхонани ишга тушириш мақсадида ҳудудда бунёд этилган қоровулхона ва омборхона мақсадидаги икки хонадан иборат бинода фермер хўжалиги ишчиси Эргашев Мухторали оиласи билан вақтинча яшаяпти.

Кўриниб турибдики, МФЙ раиси ҳам фермер ҳам ҳеч қандай ерни ҳеч кимга бўлиб бергани йук. Бу бухтондан бошқа нарса эмас. Нега бундай ёлғон маълумот берилганидан ҳамма ҳайрон!

Кези келганда, фуқароларимиздан асоссиз ва далилларга эга бўлмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда эълон қилмасликни сўраб қоламиз.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab