ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН...

×

 2020-10-03 14:51:50    1142

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида “1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган маросими бўлиб ўтди. Унда тумандаги таълим муассасаларида меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчилар,  мактабгача таълим  ташкилотлари ходимлар иштирок этишди.

Кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Дунё мамлакатлари қатори юртимиз ҳам коронавирус пандемияси боис бошидан кечираётган синовли кунларда устоз мураббийлар зиммасига икки карра кўп маъсулият юкланди. Масофадан бўлса-да фаразандларимизга таълим беришдек мураккаб вазиятда ҳам алоҳида ўрнак кўрсатган устоз ва мураббийларга эътибор кўрсатилди.

Риштон тумани ҳокимлигида ўқитувчи ва мураббийлар тақдирландилар.

Туман ҳокими Суфҳонжон Солиев устозларга маъсулиятли касбларида омад тилаб, “Сизлар олдингизда бош эгамиз, сиз эртамиз эгалари бўлмиш  ёш авлоднинг келажаги яратувчиларсиз” дея қайд этди.

Тадбир давомида туман ҳокими устоз ва мураббийларни машаққатли касби йўлидаги фаолияти, изланишларини яна бир бор эътироф этиб, келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб, “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан  тақдирлади.

Тадбирда шунингдек, илғор ўқитувчилар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан ҳам тақдирланишди.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab