Тер тўкканга томорқа кони фойда

 2020-05-16 06:10:15    765

PDF yuklash
Chop etish



Риштон туманида томорқадан самарали фойдаланиб, оила фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Улар асосан помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштиришади.

Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир. Бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётгани қувонарли ҳолдир. Туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, бир-биридан қолишмайдиган иссиқхоналарга гувоҳ бўласиз. Риштонлик миришкор деҳқонларнинг иссиқхонадан келаётган даромади рўзғор тўкинлигини таъминламоқда.

Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз унади. Серқуёш заминимизнинг саҳовати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъмини бошқа ерда учратмайсиз. Шу боисдан, далаларимизда етиштирилган меваларнинг жаҳон бозорида харидори кўп.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab