"Хавфсиз оилавий меҳмон уйлари”
2022-09-10 06:10:17 334
Риштон туманининг туризм салоҳияти йилдан-йилга ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу борада туманимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уй меҳмонхоналари қурилмоқда ва туманга келаётган сайёҳлар учун бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Бундан ташқари туманда туризм соҳасини ривожлантиришга доир турли семинарлар ўтказилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "ГИЗ" халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Меҳмонхоналар уюшмаси, Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Риштон туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда Риштон туманида “Хавфсиз оилавий меҳмон уйлари” семинар-тренинги бўлиб ўтди.Семинар-тренингни асосий мақсади оилавий меҳмон уйлари эгаларига фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усуллари ўргатилди.Семинар-тренинг қатнашчиларига Халқаро хавфсиз меҳмон уйи СЕРТИФИКАТИ топширилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi