Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
2021-12-09 14:41:34 620
Бугун Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита мурожаат қилишди.
Унда тумандаги Халқ қабулхонаси раҳбари, ҳоким ўринбосарлари, барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.
Қабул давомида 30 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият ер-жой ажратиш, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек модий ёрдам, кредит ва ишга жойлаштириш масалалари билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этмоқда.
Билдирилган ҳар битта мурожаатнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокими С. Солиевга ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгилаб олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi