Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

×

 2021-12-09 14:41:34    551

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита мурожаат қилишди.

Унда тумандаги  Халқ қабулхонаси раҳбари, ҳоким ўринбосарлари, барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.

Қабул давомида 30 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият  ер-жой ажратиш, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек модий ёрдам, кредит ва ишга жойлаштириш масалалари билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этмоқда.

Билдирилган ҳар битта мурожаатнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокими С. Солиевга ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгилаб олинди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab