Ўзбекистон Элчиси Япония Императорига ишонч ёрлиғини топширди
2021-09-29 06:19:08 455
27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония Императори Нарухитога ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида Япония императори Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга юксак баҳо берган.
Шунингдек, Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги ижобий суратларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Расмий Токио Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим давлат сифатида ҳисоблаши ҳамда республика билан икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi