Ўзбекистон Элчиси Япония Императорига ишонч ёрлиғини топширди

×

 2021-09-29 06:19:08    435

PDF юклаш
Чоп этиш


27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония Императори Нарухитога ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Япония императори Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга юксак баҳо берган.

Шунингдек, Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги ижобий суратларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Расмий Токио Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим давлат сифатида ҳисоблаши ҳамда республика билан икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб