50 ўринли оилавий нодавлат мактагача таълим ташкилоти очилди
2021-09-20 17:08:48 510
Бугун Риштон тумани Қалайнав МФЙда 50 ўринли "Sevinch Kids" номли чет тилларига ихтисослаштирилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади. Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман мактабгача аълим бўлими мудири М. Дадажонова, Қалайнав МФЙ раиси С. Эргашев ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида барча шароитлар яратилган. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтиши кўзда тутилган.Мухтасар айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.Айтиб ўтиш жоизки, йил якунига қадар туманимизда 3-7 ёшли болалар қамрови 85 фоизга етказиш режалаштирилган.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi