50 ўринли оилавий нодавлат мактагача таълим ташкилоти очилди

×

 2021-09-20 17:08:48    489

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Риштон тумани Қалайнав МФЙда 50 ўринли "Sevinch Kids" номли чет тилларига ихтисослаштирилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади. Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, туман мактабгача аълим бўлими мудири М. Дадажонова, Қалайнав МФЙ раиси С. Эргашев ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида барча шароитлар  яратилган. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтиши кўзда тутилган.Мухтасар айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.Айтиб ўтиш жоизки, йил якунига қадар туманимизда 3-7 ёшли болалар қамрови 85 фоизга етказиш режалаштирилган. 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб