Кулоллар юртига саёҳат
2021-04-26 16:49:27 714
Кўҳна Риштонда Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Халқаро кулолчилик маркази бугун хал-қимиз, айниқса, ёшларимиз учун замонавий туристик объектга айланиб улгурди.
Бу ерга ташриф буюриб, уста кулоллар меҳнат ва изланишлари натижасида оддий тупроқдан яратилаётган кулолчилик маҳсулотлари жозибасини ўз кўзимиз билан кўрдик. Айниқса, 20 та икки қаватли кулоллар учун хонадон, тарих музейи, банк хизматлари маркази фаолияти сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар яратган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оилалари яшамоқда. Хонадонларнинг ҳар бирида ўзига хос меҳмонхоналар бор экан. Хорижлик сайёҳлар бу ерда яшаб, кулолларнинг ишлари билан танишишлари, маҳсулот харид қилишлари мумкин.
Уста кулол Шарофиддин Юсуповнинг маҳсулот тайёрлаш жараёни билан бевосита танишиб, қарийб саккиз юз йиллик тарихга эга бўлган кулолчилик санъатининг тилсимотлари ҳақидаги тасаввурларимиз бойиди.
Саёҳат давомида нақшларга бой сопол буюмлар қалбимизда миллий ифтихор туйғулари уйғотди.
Ситора Одилжонова,
ФарДУ талабаси.
"Фарғона ҳақиқати" газетасидан олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi