Кулоллар юртига саёҳат

×

 2021-04-26 16:49:27    636

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўҳна Риштонда Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган  Халқаро кулолчилик маркази бугун хал-қимиз, айниқса, ёшларимиз учун замонавий туристик  объектга айланиб улгурди.

Бу ерга ташриф буюриб, уста кулоллар меҳнат ва изланишлари  натижасида  оддий тупроқдан яратилаётган  кулолчилик маҳсулотлари жозибасини ўз кўзимиз билан кўрдик. Айниқса, 20 та икки қаватли кулоллар учун хонадон,  тарих музейи, банк хизматлари маркази фаолияти сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар  яратган.  Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оилалари  яшамоқда. Хонадонларнинг ҳар бирида ўзига хос меҳмонхоналар  бор экан. Хорижлик сайёҳлар бу ерда яшаб, кулолларнинг  ишлари билан танишишлари, маҳсулот харид қилишлари мумкин.

Уста кулол Шарофиддин Юсуповнинг маҳсулот тайёрлаш жараёни билан бевосита танишиб, қарийб саккиз юз йиллик тарихга эга бўлган  кулолчилик санъатининг тилсимотлари ҳақидаги тасаввурларимиз бойиди.

Саёҳат давомида  нақшларга бой сопол буюмлар   қалбимизда миллий ифтихор туйғулари уйғотди.

Ситора Одилжонова,

ФарДУ талабаси.

"Фарғона ҳақиқати" газетасидан олинди. 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб